Узбек O'zbek
Ла Лигада энг кўп мухлис қайси стадионларда йиғилмоқда?
Душанба, 04 Ноябр
6822

Испания Ла Лигасининг 11-туридан кейин жорий мавсумда ўз стадионида энг кўп ва энг кам томошабин тўплаётган клублар номи маълум бўлди.

Томошабинлар ташрифи бўйича “Барселона” етакчилик қилмоқда. Каталониядаги “Камп Ноу” ўйингоҳида ҳар ўйинда ўртача 74 124 мухлис ташриф буюрмоқда. Стадион тўлиши 74 фоизни ташкил қилган.

Иккинчи ўринда Мадриддаги “Сантьяго Бернабеу” қайд этилган. “Реал”нинг уй аренасида ҳар учрашувда ўртача 62 518 томошабин йиғилмоқда. Ўйингоҳ ҳар ўйинда ўртача 73 фоизга тўлмоқда.

 Учинчи поғонадан ҳам Мадриддаги стадион – “Ванда Метрополитано” жой олган. “Атлетико”нинг ҳар уй баҳсига ўртача 59 693 томошабин ташриф буюрмоқда. Стадионнинг тўлиш фоизи ҳисобида “Матрасчилар” янги ўйингоҳи энг яхши кўрсаткичга эга – 68 минг сиғимли арена 88 % тўлмоқда.

 Испания Ла Лигасида энг кам томошабин тўплаётган жамоалар сифатида – “Хетафе” (11 771), “Леганес” (10 053), ва “Эйбар” (5849) клублари ареналари қайд этилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз