Узбек O'zbek
Ла Лига. «Гранада» 1-ўринга чиқиб олиш имкониятидан фойдалана олмади
Душанба, 04 Ноябр
3892

Испания Ла Лигасида 12-турдан ўрин олган бир қанча ўйинлар бўлиб ўтди. Турнир жадвалида 1-ўринга кўтарилиб олиш имкониятига эга бўлган «Гранада» ўз уйида «Реал Сосьедад»га ютқазиб қўйди. Меҳмонлар сафида Порту дублга эришган бўлса, ягона жавоб тўпини Вадильо киритди.

Шунингдек, тур доирасида «Сельта» ўз майдонида «Хетафе»га мағлуб бўлди. «Вильярреал» ва «Атлетик» жамоалари ўртасидаги баҳсда эса ҳисоб очилмади.

Ла Лига, 12-тур, 3 ноябрь

Гранада – Реал Сосьедад 1:2
Голлар: Вадильо (36) – Порту (21, 89).
Гранада: Руй Силва, Диас, Херман Санчес, Дуарте, Нева, Пуэртас (Мачис, 59), Эррера, Этеки (Вико, 70), Азиз, Вадильо (Кини, 84), Фернандес. 
Реал Сосьедад: Ремиро, Ле Норман, Монреаль, Сальдуа, Льоренте, Сангальи (Янузай, 84), Субельдия, Ойарсабаль, Мерино, Порту (Гевара, 90), Виллиан Жозе (Исак, 66).
Огоҳлантиришлар: Ле Норман (33), Виллиан Жозе (35).

Сельта – Хетафе 0:1
Гол: Кенеди (37).

Осасуна – Алавес 4:2
Голлар: Рубен Гарсия (20), Авила (26), Роберто Торрес (45, пенальти), Вильяр (55, пенальти) – Лагуардиа (27), Лукас Перес (51, пенальти).

Вильярреал – Атлетик Б 0:0

Леганес – Эйбар 1:2
Голлар: Эн-Несири (6) – Шарлес (17), Кике Гарсия (84).

Вальядолид – Мальорка 3:0
Голлар: Хоакин Фернандес (40), Унал (50, пенальти), Сандро (90).

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз