Узбек O'zbek
"Бавария" Ковач истеъфосини эълон қилди
Душанба, 04 Ноябр
6515

Нико Ковач "Бавария" бош мураббийи лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда клуб расмий сайтида маълум қилинди. 

Клуб бош мураббий билан ўзаро келишган ҳолда шартномани бекор қилди. Ковачнинг истеъфога чиқарилишига жамоанинг қониқарсиз натижалари сабаб бўлган. 

"Бавария"ни Чемпионлар лигасидаги "Олимпиакос"га қарши ва Бундеслигадаги "Боруссия Дортмунд"га қарши ўйинларга Ковачнинг ёрдамчиси Ханс Флик тайёрлайди. 

Бундеслигада 10-турдан сўнг "Бавария" 18 очко билан 4-ўринни эгаллаб турибди. 

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз