Узбек O'zbek
Балотелли: «Маймунларга тақлид қилиб, трибунадан туриб менга қичқирган мухлислар, сизларга уят»
Душанба, 04 Ноябр
4166

«Брешиа» ҳужумчиси Марио Балотелли А Сериянинг 11-туридан ўрин олган «Верона»га қарши ўйинда (1:2) ирқчилик билан боғлиқ ҳақоратларга учради. Футболчи ушбу воқеадан кейин уни қўллаб-қувватлаганларга миннатдорчилик билдирди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу ўйинда футболчи ҳақоратлар туфайли 9-дақиқада майдонни тарк этмоқчи бўлди.

«Майдонда ва ундан ташқаридаги ҳамкасбларимдан қўллаб-қувватловчи хабарлар юборишгани учун миннатдорман. Сизларга чин юракдан раҳмат айтаман. Сиз ўша мухлислардан фарқли ўлароқ, чин инсонлар эканлигингизни исботладингиз», – деб ёзади Балотелли.

Ҳужумчи, шунингдек, «инстаграм»даги расмий саҳифасида ушбу воқеага ўз изоҳини қолдирди: «Маймунларга тақлид қилиб, трибунадан менга қичқирган мухлислар, сизларга уят. Уят! Буни фарзандларингиз, хотинларингиз, ота-онангиз ва  дўстларингиз олдида қилганингиздан уялинг. Уят!»

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз