Узбек O'zbek
А Серия. «Милан» ўз майдонида «Лацио»га ютқазди
Душанба, 04 Ноябр
1791

Италия А Сериясининг 11-туридан ўрин олган сўнгги ўйин якунланди. «Милан» ўз майдонида «Лацио»ни қабул қилди ва мағлубиятга учради. Қизиғи, ўйиндаги барча голлар римликлар футболчилари томонидан урилди. Иммобиле ва Корреа «Милан» дарвозасига, Баштуш эса ўз дарвозасига тўп киритиб қўйди.

Ушбу ғалабадан сўнг турнир жадвалида  «Лацио» 21 очко билан 5-ўринда бормоқда. «Милан» эса 13 очко билан 12-ўринга жойлашган.

А Серия, 11-тур

Милан – Лацио

3 ноябрь, «Сан-Сиро»
Голлар: Баштуш (28, автогол) – Иммобиле (25), Корреа (83).
Милан: Доннарумма, Тео, Романьоли, Лео Дуарте, Калабрия, Беннасер, Пакета (Рафаэл Леау, 53), Кастильехо (Ребич, 36), Крунич (Бонавентура, 85), Чолхонўгли, Пионтек. 
Лацио: Стракоша, Раду, Баштуш, Ачерби, Лаццари, Лулич, Лейва, Милинкович-Савич (Пароло, 60), Луис Альберто, Корреа, Иммобиле (Кайседо, 60; Катальди, 82).
Огоҳлантиришлар: Милинкович-Савич (43), Лео Дуарте (51), Крунич (55), Пароло (63), Раду (64), Лейва (70), Беннасер (87), Катальди (88).

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз