Узбек O'zbek
Зидан: «Тўп дарвозага киришни хоҳламади»
Якшанба, 03 Ноябр
2455

«Реал» бош мураббийи Зинеддин Зидан нурсиз дуранг билан якунланган «Бетис»га қарши ўйиндан кейин ўз фикрларини билдирди.

«Ўйиннинг бориши ва интенсивлик борасида ҳаммаси жойида эди, умуман олганда яхши ўйнадик, аммо гол ура олмадик. Тўп дарвозага киришни хоҳламади. Бизда кўплаб имкониятлар юзага келганди, аммо вазиятлардан самарали фойдалана олмадик.

«Бетис» яхши жамоа, ўйинчилари индивидуал жиҳатдан яхши кўрсаткичларга эга. Биринчи бўлимда барча жабҳада устунлик қилдик, такрорлайман фақат гол етишмади. Танаффусдан сўнг эса тенг кураш кечди.

Бенземанинг ўрнига Йович? Аслида тактик схемамизни ўзгартиришни истамагандим. Сабаби учта ярим ҳимоячи билан марказда ёмон ўйнамаётгандик. Захирадан футболчини майдонга туширганим, ўйинни янада жонлантириш учун ҳаракат эди. Карвахаль ва Мендининг қанот бўйлаб кўпроқ ҳаракат қилишларини истагандим, афсус бу амалга ошмади» - дейди Зидан.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз