Узбек O'zbek
Вальверде: «Истеъфодан хавотирланаётганим йўқ»
Якшанба, 03 Ноябр
2047

«Барселона» бош мураббийи Эрнесто Вальверде Ла Лиганинг 12-туридан ўрин олган «Леванте»га қарши ўйиндан сўнг (1:3) ўз фикрларини билдирди.

«Биз ўйинни бой бердик. Ўйинни таҳлил қилишимиз керак. 

Иккинчи бўлимни яхши бошлашга улгурмадик. Рақиб дарвозаси олдида хавф туғдирмадик. Рақиб ҳам кўп вазият яратмади, лекин 2 дақиқа ичида 2та гол урди. Ўтказиб юборилган учинчи гол бизга катта таъсир кўрсатди. 

Истеъфо? Йўқ. Мен бундан хавотирланмайман. Мен бўлажак ўйинларни орзиқиб кутяпман», – деб Вальверденинг сўзларини келтиради Аs.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз