Узбек O'zbek
Сарри: «Бу баҳсда чиройли ўйнашга уриниш керак эмасди»
Якшанба, 03 Ноябр
1370

«Ювентус» бош мураббийи Маурицио Сарри А Сериянинг 11-туридан ўрин олган «Торино»га қарши ўйиндан сўнг (1:0) ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Жуда оғир ўйин бўлди. «Торино» бошиданоқ ҳужум қилишини кутгандик. Шунинг учун дастлаб уларни тўхтатиб, ўйин назоратини қўлга олишни ва шундан кейингина натижани ўз фойдамизга ҳал қилишни режалаштиргандик.

Ўйин жуда шиддатли, муросасиз ўтди. Майдонда жуда қаттиқ кураш бўлди. Ушбу баҳсда чиройли ўйнашга уриниш керак эмасди, муҳими ғалаба қозондик.

Рақибнинг хусусиятлари, майдоннинг ҳолати – буларнинг барчаси биз учун унчалик одатланмаган футболни ўйнашга мажбур қилди», – деб Саррининг сўзларини келтиради Football Italia.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз