Узбек O'zbek
«Реал» Ла Лигада ҳакамлар туфайли 7 очко йўқотганини даъво қилмоқда
Якшанба, 03 Ноябр
5033

«Реал» Испания чемпионатидаги ҳакамликдан норози бўлмоқда. Бу ҳақда AS нашри хабар тарқатди. Ла Лиганинг 12-тури доирасида мадридликлар «Бетис» билан дуранг ўйнади (0:0).

Нашр маълумотига кўра, клубдагилар арбитр  «Бетис»га қарши ўйинда рақиб ҳимоячиси Зухайр Феддал қўли билан ўйнаган вақта пенальти бермади, деб ҳисобламоқда. Бундан ташқари, «Реал» «Вильярреал» билан ўйиндаги (2:2) ҳакам қарорларидан норози. Клуб ўша ўйинда Рауль Альбиоль Винисиус Жуниорни ўз жамоаси жарима майдонида йиқитган вақтда ҳакам бу вазиятни эътиборсиз қолдирганига эътибор қаратган. Бундан ташқари, мадридликлар фикрича, «Мальорка»га қарши ўйинда Браим Диасга нисбатан жарима майдонида қўполлик қилинган, шунингдек Лаго Жуниорнинг Каземирога қарши, Антонио Раильонинг Серхио Рамосга қарши қўполликлари жазосиз қолдирилган.

Шу тариқа, «қаймоқранглилар» улардан 7 очкони ноҳақ тортиб олишган деб ҳисобламоқда — «Бетис» ва «Вильярреал»га қарши ўйинларда иккитадан, «Мальорка» билан ўйинда эса 3 очко. Айни вақтда «Реал» 11 ўйинда 22 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалида иккинчи ўринда жойлашган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз