Узбек O'zbek
Ковач: «80 дақиқа камчиликда ўйнаш қийин, айниқса, Франкфуртда»
Якшанба, 03 Ноябр
880

«Бавария» бош мураббийи Нико Ковач Бундеслиганинг 10-туридан ўрин олган «Айнтрахт»га қарши ўйиндан сўнг (1:5) ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Биз ўйинга яхши киришдик. Аммо 8-дақиқадан сўнг барча режаларимиз барбод бўлди. 80 дақиқа камчиликда ўйнаш қийин, айниқса, Франкфуртда.

Ўйин биз хоҳлаган тарзда ўтмади. 10 киши ўйнаган бўлсак ҳам, 1:5 ҳисобида ютқазиб бўлмасди. Бу – кўнгилсизлик», – деб Ковачнинг сўзларини келтиради клубнинг «твиттер»даги расмий саҳифаси.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз