Узбек O'zbek
Конте: «Мен доим танқид қилинаётган клубларга келганман ва уларни керакли жойига қайтариб берганман»
Якшанба, 03 Ноябр
1637

«Интер» бош мураббийи Антониo Конте А Серияниннг 11-туридан ўрин олган «Болонья»га қарши ўйиндан сўнг (2:1) ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Жамоа ўтказиб юборилган голга яхши муносабатда бўлди. Йигитлар ўзларининг ички кучларини намойиш этишди ва ўйинни тескари томон буришди. Бу ажойиб белгидир.

Биз ўзимизга эътибор беришимиз керак, қолганлар ҳақида ўйламаслигимиз зарур. Энди Миланга қайтамиз, етарлича ухлаймиз ва эртага эрталабдан «Боруссия»га қарши ўйинга тайёргарликни бошлаймиз.

Лукаку ва Лаутаро – ғайриоддий ўйинчилар, уларнинг тўпсиз ишлашганидан ҳам мамнунман. Шунингдек, бизда ҳужумда Себастьяно Эспозито ҳам бор. У атиги 17 ёшда. Аммо ишонинг, шундай ишлашда давом этса, унинг келажаги ёрқин бўлади.

«Интер»да ишлаш кўп жиҳатдан мен учун жуда қийин синов эканлигини билардим. Аммо мен қийинчиликларни топишни яхши кўраман. Мен ҳар доим танқид қилинаётган клубларга келганман ва уларни керакли жойига қайтариб берганман», – деб Контенинг сўзларини келтиради Football Italia.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз