Узбек O'zbek
«Бавария» Ковач ўрнига Аллегрини таклиф этмоқчи
Якшанба, 03 Ноябр
904

«Бавария» Нико Ковачни бош мураббийликдан истеъфога чиқарса, унинг ўрнига «Ювентус» собиқ устози Массимилиано Аллегрини таклиф этмоқчи, дея хабар бермоқда «Corriere dello Sport» нашри.

«Corriere dello Sport»нинг ёзишича, немис клуби 10-турдаги «Айнтрахт» майдонида учралган 5:1 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг, 48 ёшли хорватиялик мураббий ўрнига бошқа номзодни излашга тушган.

Мюнхен клуби раҳбарияти Аллегри номзодини бош мураббий сифатида кўрмоқда ва италияликни Германияда ишлашга кўндирмоқчи.

Бугун «Бавария» клуби бошқаруви раиси Карл-Хайнц Румменигге ва клуб президенти Ули Хенесс Ковачнинг клубдаги тақдирини муҳокама қилиб, бир қарорга келишлари кутилаётганди.

Аллегри «Манчестер Юнайтед»ни бошқариш учун ҳам номзодлардан бири бўлиб турибди. У октябрь ойида инглиз клуби билан дастлабки музокараларни ўтказганди. 

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз