Узбек O'zbek
Роналду ва Пьянич жарима зарбалар бўйича келишиб олишди
Шанба, 02 Ноябр
6897

«Ювентус» яримҳимоячиси Миралем Пьянич сўзларига кўра, у Криштиану Роналду билан жарима зарбалари бўйича келишиб олган.

«Жарима зарбалари бўйича Криштиану билан келишиб олдик. Энди яқин масофадаги жарима зарбаларини ўзим тепаман, узоқ масофадагисини - Криштиану», - деди Пьянич.

Қайд қилиш жоизки, Криштиану Роналду «Ювентус»га ўтганидан сўнг, жарима зарбасини тепиш ҳуқуқини Пьяничдан «тортиб» олган эди. Аммо португалиялик футболчи бу борада самарали натижа кўрсата олмади. Натижада, «Ювентус»нинг жарима зарбаларидан урган голлари сони кескин камайиб кетди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз