Узбек O'zbek
Лига 1. «ПСЖ» кутилмаганда сўнгги ўриндаги жамоага мағлуб бўлди 
Шанба, 02 Ноябр
5334

Франция чемпионатида 12-тур ўйинлари старт олди.

Турнир жадвалида пешқадамлик қилаётган «ПСЖ» сўнгги ўринда бораётган «Дижон» клуби  меҳмони бўлиб, кутилмаганда мағлубиятга учради. Дастлаб парижликлар Мбаппенинг голи эвазига ҳисобда олдинга чиқиб олишганига қарамай, майдон эгалари камбек қилишга муваффақ бўлишди.

Шу тариқа «ПСЖ» мавсумдаги учинчи мағлубиятини қабул қилиб олди, лекин 27 очко билан турнир жадвалида етакчилик қилишда давом этади. «Дижон» эса очколари сонини 12тага етказиб, сўнгги ўринни тарк этди ва 18-ўринга кўтарилиб олди.

Лига 1, 12-тур

Дижон – ПСЖ 2:1

1 ноябрь, «Гастон Жерар»
Голлар: Шуиар (45+6), Кадис (47) – Мбаппе (19).
Дижон: Гомис, Кулибали (Амальфитано, 29), Шафиқ (Мендиль, 33), Манга, Лотоа, Балде (Мавидиди, 54), Ндонг, Шуиар, Музинга, Тавареш, Кадис. 
ПСЖ: Навас, Бернат (Курзава, 64), Кимпембе, Дагба, Маркиньос, Паредес (Кавани, 72), Гуйе, Ди Мария, Диалло (Дракслер, 81), Мбаппе, Икарди.
Огоҳлантиришлар: Ндонг (12), Кадис (14), Кимпембе (15), Мендиль (58).

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз