Узбек O'zbek
Конте: «VAR ҳамма учун бир хил даражада қўлланилмайди»
Шанба, 02 Ноябр
1251

«Интер» бош мураббийи Антонио Конте VAR'га бўлган муносабати ҳақида гапирди.

«VAR ҳамма учун бир хил даражада қўлланилмайди.

Бу катта ўйинларда муҳим. Ўтган йили мен унга кўпроқ ишонган эдим, аммо бугунги кунда биз ундан қандай фойдаланишни тушунмаяпмиз, чунки у жуда кўп ишончсизлик ва беқарорликка эга.

Агар мен ҳакам бўлганимда ва бундай технологияларга эга бўлсам, ўзим қарор қабул қилардим, сўнг уни VAR'га айтардим. Ҳозир ҳакамлар ўзларига ишонмай қолишди», – деб Контенинг сўзларини келтиради Football Italia.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз