Узбек O'zbek
Кавани Бразилия клубига ўтиши мумкин
Шанба, 02 Ноябр
941

Бразилиянинг «Фламенго» клуби «ПСЖ» ҳужумчиси Эдинсон Кавани хизматига қизиқиш билдирмоқда.

ESPN хабарига кўра, бразилияликлар уругвайлик футболчини эркин агент сифатида бепул қўлга киритишмоқчи.

Каванининг «ПСЖ» клуби билан имзолаган шартномаси 2020 йил ёзигача мўлжалланган. Аммо 32 ёшли футболчи уни узайтирмоқчи эмас.

Аввалроқ, Эдинсон билан «Ювентус», «Интер», «Атлетико» ва «Манчестер Юнайтед» клублари қизиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Бу мавсумда Кавани «ПСЖ» таркибида барча мусобақаларда 6та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол урган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз