Узбек O'zbek
Бундеслига. «Ҳоффенҳайм» йирик ҳисобда ғалаба қозонди
Шанба, 02 Ноябр
1531

Германия Бундеслигаси 10-турининг дастлабки ўйинида «Ҳоффенҳайм» клуби ўз майдонида жадвалда сўнгги поғонани эгаллаб турган «Падерборн»ни қабул қилди ва йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Баҳснинг биринчи бўлимида Сков, Кадержабек ва Локадия томонидан киритилган тўплар якунда мезбонларга 3 очко келтирди.

Ушбу ғалабадан сўнг «Ҳоффенҳайм» очколарини 17тага етказиб, 5-ўринга кўтарилиб олди. «Падерборн» эса 4 очко билан сўнгги ўринда бормоқда.

Бундеслига, 10-тур

Ҳоффенҳайм – Падерборн 3:0

1 ноябрь, «Райн-Некар-Арена»
Голлар: Сков (2), Кадержабек (15), Локадия (25).
Ҳоффенҳайм: Бауманн, Хюбнер, Фогт, Акпогума, Кадержабек, Гриллич, Рупп (Гайгер, 76), Локадия (Адамян, 69), Сков, Бебу (Баумгартнер, 81), Руди. 
Падерборн: Цингерле, Шонлау, Килиан, Коллинз, Дрэгер (Янс, 46), Хольтманн, Антви-Ажей, Каули (Мамба, 46), Василиадис, Собири, Цолински (Михель, 70). 
Огоҳлантириш: Мамба (54).

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз