Узбек O'zbek
А Серия. Римда кечган «жанг»да «Рома» «Наполи»ни мағлуб этди
Шанба, 02 Ноябр
1013

Италия чемпионатининг 11-туридан ўрин олган марказий ўйинда «Рома» ўз майдонида «Наполи»ни қабул қилди ва қийин ғалабани қўлга киритди. Римликлардан Дзаньоло ва Верету тўп киритишган бўлса, ягона жавоб голи Милик ҳисобига ёзилди.

«Рома» ғалабадан сўнг очколарини 22тага етказиб, 3-ўринга чиқиб олди. «Наполи» эса 18 очко билан 7-ўринда бормоқда.

А Серия, 11-тур
Рома – Наполи 2:1
2 ноябрь, «Олимпико»
Голлар
: Дзаньоло (19), Верету (55, пенальти) – Милик (72).
Амалга оширилмаган пенальти: Коларов (26).
Рома: Лопес, Смоллинг, Четин, Спинаццола, Манчини, Пасторе (Сантон, 89), Верету, Клюйверт (Пeротти, 77), Дзаньоло (Ундер, 81), Коларов, Жеко. 
Наполи: Мерет, Мариу Руй, Кулибали, Ди Лоренцо, Манолас, Фабиан Руис, Зелиньски, Кальехон (Лосано, 58), Инсинье (Юнес, 83), Милик, Мертенс (Льоренте, 65).
Огоҳлантиришлар: Клюйверт (76), Ди Лоренцо (76), Руй (78), Спинаццола (86), Милик (87), Ундер (90+3), Четин (90+3).

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз