Узбек O'zbek
Рўзиқул Бердиев: «Кимлардир «Насаф» ва менинг обрўмга путур етказишни истаяпти»
Жума, 01 Ноябр
6521

«Насаф» бош мураббийи Рўзиқул Бердиев Суперлига 23-туридан ўрин олган «Навбаҳор»га (1:1) қарши сафар ўйинидан кейинги матбуот анжуманида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

48 ёшли мутахассис жамоани ҳалол ўйнамаётгани ҳақида ижтимоий тармоқлардаги гап-сўзларига изоҳ берди.

«Насаф» ҳақида айримлар ижтимоий тармоқларда салбий фикрларни ёзишяпти. Албатта кимдир жамоамизни ёқтирмаслиги мумкин. Лекин аниқ биламан, «Насаф» ҳалол ўйини билан нафақат Қашқадарё, балки бутун мамлакатимизда меҳр ва ҳурмат қозонди. Буни эса айрим инсонларнинг гап-сўзлари туфайли йўқотишни истамаймиз. Биз ҳеч қачон мухлисларни  алдамаганмиз ҳамда бундан кейин ҳам алдамаймиз. Мевали дарахтга тош отилади.

Жамоамиз ёш ва улар келажагимиз. Бу футболчилар билан тўғри иш олиб борилса, яқин вақтда ўз мевасини беради. Кимлардир жамоамиз ва менинг обрўмга путур етказишга ҳаракат қилмоқда. Кимдир ҳалол ўйин ўйнаганимиздан шубҳа қилса, қўл остимда ўйнаган ҳамда айни пайтда тўп тепаётган футболчилардан бу ҳақда сўрасин.  Мухлисларга шуни етказишни истардимки, «Насаф» доимо ҳалол ўйнаган ва шундай тарзда давом этади. Кимлардир жамоамизни кўролмайдиган  бўлса, бундай йўллар билан ҳаракат қилмасин. «Насаф»га нисбатан мухлислар фикри бузилмасин», - деб Бердиев сўзларини келтирмоқда «Навбаҳор» клуби матбуот хизмати.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз