Узбек O'zbek
«Пахтакор»нинг 10 нафар футболчиси миллий жамоаларга чақирилди
Жума, 01 Ноябр
5250

«Пахтакор» клубининг 10 нафар футболчиси турли миллий жамоалардан чақирув олди.

Клуб матбуот хизмати хабарига кўра, Элдор Суюнов, Санжар Қувватов, Фарруҳ Сайфиев, Егор Кримец, Ҳожиакбар Алижонов, Одил Ҳамробеков, Сардор Собирхўжаев, Достонбек Ҳамдамов, Жалолиддин Машарипов ва Игорь Сергеев Ўзбекистон миллий жамоасидан чақирув олган. Улар Қирғизистонга (9 ноябрь) қарши ўртоқлик ўйини, Саудия Арабистони (14 ноябрь) ва Фаластинга (19 ноябрь) қарши жаҳон чемпионати саралаш ўйинига тайёргарлик кўришади. Барча ўйинлар «Пахтакор» стадионида ўтказилади.

Шунингдек, черногориялик ҳимоячи Марко Симич ҳам Евро-2020 саралаш босқичи доирасидаги Англия ва Беларусга қарши ўйинларга тайёргарлик кўриш мақсадида йиғинига таклиф қилинди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз