Узбек O'zbek
Карпин: «Элдор тушди ва ўйин ўзгариб кетди»
Жума, 01 Ноябр
8152

Россия Кубоги нимчорак финалидан ўрин олган «Спартак»ка қарши ўйиндан сўнг «Ростов» бош мураббийи Валерий Карпин ўз фикрларини билдирар экан Элдор Шомуродовнинг майдонга тушгани вазиятни «Ростов» фойдасига ўзгартириб юборганини айтди.

«Икки кундан сўнг бизни «Краснодар»га қарши муҳим ўйин кутиб турибди, шу боис бугун ўйин амалиёти камроқ бўлган йигитларга майдонга тушиш имконини бердик. Тўғрироқ ҳаракат қилсак, ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди.

Неге мағлуб бўлдик? Чунки рақиб иккита, биз эса битта гол урдик. Иккинчи бўлимнинг иккинчи қисмида жамоам ўйинни назорат қилди, чунки Байрамян ва Элдор майдонга тушганди. Бу ўзгаришлардан сўнг майдонда фақат битта жамоа ўйнади, чунки бизнинг ҳайратланарли футболчиларимиз бор»,— деб Карпиннинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз