Узбек O'zbek
Жака «Арсенал» таркибидан четлатилди
Жума, 01 Ноябр
14543

«Арсенал» бош мураббийи Унаи Эмери яримҳимоячи Гранит Жакани АПЛ 11-туридан ўрин олган «Вулверҳэмптон»га қарши ўйин қайдномасига киритмади.

«У мухлислар ва бошқалардан узр сўради. Энди эътиборимизни эртанги ўйинга қаратишимиз лозим. Эртага Жака ўйнамайди, чунки диққат-эътиборимиз фақат ўйинга қаратилиши керак», — деб Эмери сўзларини келтирмоқда The Independent.

Эслатиб ўтамиз, аввалги турдан ўрин олган «Кристал Пэлас»га (2:2) қарши баҳсда Жака ва мухлислар орасида зиддият келиб чиққан эди. Футболчи захирага олинганида фанатлар унга қарши ҳуштакбозлик қилишди. Гранит эса қўлини қулоғига теккизиб, уларнинг жиғига тегди. Сўнгра футболкасини ечиб, кийиниш хонасига кириб кетди. Кейинроқ у ўз қилмиши учун узр сўради.

«Арсенал» – «Вулверҳэмптон» ўйини 2 ноябрь куни ўтказилади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз