Узбек O'zbek
«Интер» «Барселона» футболчисини ижарага олмоқчи
Жума, 01 Ноябр
2733

«Интер» клуби «Барселона» яримҳимоячиси Артуро Видаль хизматига қизиқиш билдирмоқда.

Миланликлар 32 ёшли футболчини кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан иажарага олишмоқчи.

FC Inter News хабарига кўра, «Интер» Видаль учун 15 млн евро беришга тайёр.

Чилилик футболчининг «Барселона» билан имзолаган шартномаси 2021 йил ёзигача мўлжалланган.

Аввалроқ Видаль «Интер»га ўтиш мақсадида, «Шанхай Теллэйс» клубининг 20 млн евролик таклифига рози бўлмагани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз