Узбек O'zbek
Андрей Канчельскис: «ЎФА барча клубларга бир хил муносабатда бўлиши лозим»
Жума, 01 Ноябр
4556

«Навбаҳор» бош мураббийи Андрей Канчельскис Суперлига 23-туридан ўрин олган «Насаф»га (1:1) қарши ўйиндан кейинги матбуот анжуманида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

50 ёшли мутахассис баъзи клубларнинг майдони талаб даражасида эмаслигини айтиб, ЎФА мутасаддиларини бунга эътибор қаратишларини сўради. Шунингдек, тақвимни ҳам танқид қилди.

«Наманган вилояти раҳбарияти ва клуб раҳбарларининг саъй-ҳаракатлари билан «Навбаҳор»нинг стадиони сифатли майдонга эга бўлди. Аммо барча клубларга бир хил талаб қўйилиши лозим. Айрим стадионлар, жумладан, «Сўғдиёна», «Бухоро», «Сурхон» клубларининг майдонлари талаб даражасида эмас. ЎФА бу борада барчага бир хил муносабатда бўлиши лозим деб ҳисоблайман.

Бундан ташқари, тақвимга кўра, бу ўйиндан сўнг, 24 кун давомида дам олиб, кейин бир ҳафта оралиғида 3та баҳс ўтказар эканмиз. Бунақада футболчилар қандай тикланишади? Бу борада ҳам ўйлаб кўриш лозим эди.

Тўғри, бунда аввало Ўзбекистон миллий жамоаси манфаати ўйланмоқда. Лекин клубларнинг манфаати ҳам ҳисобга олиниши керак. Масалан, 4 ёки 5 ноябрда ҳам ўйинлар ўтказилса бўлаверар эди», - деб Канчельскис сўзларини келтирмоқда «Навбаҳор» клуби матбуот хизмати.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз