Узбек O'zbek
Суперлига. «Локомотив» Олмалиқда очко йўқотди
Пайшанба, 31 Октябр
1674

Суперлигада 23-турдан ўрин олган бир ўйин якунланди. 

ОКМК ўз майдонида «Локомотив» билан беллашди. Баҳсда 1:1 ҳисоби қайд этилди. 36-дақиқада меҳмонлар яримҳимоячиси Жамшид Искандеров узоқдан зарба йўллаб, чиройли гол урди. 81-дақиқада Элгужа Григалашвили ҳам чиройли голи билан жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди.

Бу натижадан сўнг, «Локомотив» 42 очко билан 2-ўринда, ОКМК эса 26 очко билан 9-ўринда бормоқда.

Суперлига, 23-тур
31 октябрь, Олмалиқ
ОКМК – «Локомотив» 1:1
Голлар
: Элгужа Григалашвили (81) - Жамшид Искандеров (36)
ОКМК: 32. Суҳроб Султонов, 3. Эркин Байдуллаев, 4. Миржамол Қосимов, 5. Дилшод Жўраев, 7. Элгужа Григалашвили, 23. Акмал Шораҳмедов (С), 31. Сайдулло Раҳматов, 33. Сардор Раҳмонов, 88. Игор Зонич, 97. Жасур Яхшибоев, 99. Шаҳзод Нурматов
Локомотив: 1. Игнатий Нестеров (С), 5. Анзур Исмоилов, 6. Остон Ўрунов, 8. Жамшид Искандеров, 10. Сардор Мирзаев, 18. Иброҳим Ғанихонов, 20. Ислом Тўхтахўжаев, 23. Ёван Жокич, 24. Даврон Ҳошимов, 33. Олег Зотеев, 71.Арсланмират Аманов

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз