Узбек O'zbek
«ПСЖ» Верратти билан шартномани узайтирди
Пайшанба, 31 Октябр
684

«ПСЖ» яримҳимоячиси Марко Верратти клуб билан шартномасини узайтирди. Бу ҳақда клуб расмий сайти маълум қилди.

Амалдаги битим 2021 йилда якунланиши керак эди. Янги битим 2024 йил ёзигача мўлжалланган.

Италиялик 26 ёшли футболчи Париж клуби сафида 2012 йилдан бери тўп тепади. Ҳозиргача жамоа таркибида 182та ўйин ўтказиб, 5та гол урган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз