Узбек O'zbek
Карпин «Ростов»да ҳарбий қоидаларни ўрнатди
Пайшанба, 31 Октябр
4575

«Ростов» бош мураббийи Валерий Карпин жамоада ҳарбийча қоидаларни ўрнатди, деб ёзади «Спорт Бизнес Online».

Янги тартибга кўра, футболчилар ошхона олдида жам бўлиб, ичкарига биргаликда киришяпти. Фақат ҳамма ўз жойига ўтирганидан сўнг, овқатланишга рухсат берилмоқда. Ошхонадан ҳам барча биргаликда чиқиши лозим. Охирги футболчи овқатланиб бўлмагунча, ҳеч ким ўрнидан туриши мумкин эмас. Ҳарбий хизматда ўрнатиладиган бундай қоида фақат тушлик ва кечки овқатга тааллуқли. Эрталабки нонушта футболчилар учун эркинроқ.

Карпин 2017 йилдан бери «Ростов»да ишлаяпти. Бу мавсумда жамоа РПЛ 14 туридан сўнг, 29 очко билан 2-ўринни эгаллаб турибди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз