Узбек O'zbek
Эмери: «Хафамиз, бундан кўпроғига лойиқ эдик»
Пайшанба, 31 Октябр
2501

«Арсенал» бош мураббийи Унаи Эмери Англия Лига кубогидан ўрин олган «Ливерпуль»га қарши ўйиндан сўнг (5:5, пенальтилар бўйича – 4:5) ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Ақл бовар қилмас ўйин. Бажарган ишимдан ғурурланаман, дастлабки 45 дақиқада жамоа юқори темпда ҳаракат қилди. Пенальтилар серияси ҳар доим 50га 50 ҳисобланади.

Биз хафамиз, лекин биз бундан кўпроғига лойиқ эдик. Ҳимоядаги ҳаракатлар иккала жамоани ҳам қониқтира олмайди. Аммо мухлислар учун бу ажойиб 90 дақиқа эди. Натижа доим ўзгариб турди. Ҳиссиётларга бой ўйин бўлди. «Арсенал» натижадан эмас, балки бажарилган ишдан фахрланиши мумкин. 

Месут Ўзил қайтди ва жамоага сифатли ўйини билан ёрдам берди. Биз уни алмаштирдик, буни олдиндан муҳокама қилгандик», – деб Эмерининг сўзларини келтиради BBC.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз