Узбек O'zbek
«Бавария» Нико Ковач ўрнига икки номзод топиб қўйди
Пайшанба, 31 Октябр
3016

«Бавария» клуби бош мураббийи Нико Ковач яқин орада истеъфога чиқарилиши мумкин, деб ёзади Sport 1.

Германия клуби раҳбарияти «Бавария»нинг сўнгги ўйинларидан норози. Клуб «Аякс» бош мураббийи Эрик тен Хагни таклиф қилиш вариантини кўриб чимоқда. У Мюнхен жамоасини бошқаришга асосий номзод бўлиб турибди. Тен Хаг учун «Бавария» бегона эмас, у 2013 йилдан 2015 йилгача клубнинг ёшлар жамоасини бошқарган.

«Бавария» бош мураббийлигига иккинчи номзод «Тоттенҳэм» устози Маурисио Почеттинодир. Шахсан клубнинг бош директори Ҳасан Салиҳамиджич аргентиналик мутахассисни олиб келишни хоҳламоқда. 

Нико Ковачнинг «Бавария» билан амалдаги шартномаси 2021 йилгача мўлжалланган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз