Узбек O'zbek
ФИФА Россиянинг жаҳон чемпионати мезбонлигини ҳалол қўлга киритгани ҳақида баёнот берди
Чоршанба, 30 Октябр
164

ФИФА Россиянинг 2018 йилги жаҳон чемпионати мезбонлигини қўлга киритишда қаллобликка йўл қўйилмаганини таъкидламоқда.

Аввалроқ жаҳон чемпионати мезбонлиги танловида Россия томонидан ФИФА мулозимларига босим ўтказилгани, ҳатто улар молиявий рағбатлантирилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

ФИФА баёнотига кўра, ЖЧ-2018 мезбонлиги танлови адолатли ва ҳаққоний тарзда ўтган.

«ЖЧ-2018 ва ЖЧ-2022 мезбонлиги танлови жараёнлари ФИФА аҳлоқ қўмитасининг тергов хизмати собиқ раиси Майкл Гарсия томонидан аввал синчковлик билан текширилган. Унинг хулосаси аллақачон чоп этилган», - дейилади баёнотда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз