Узбек O'zbek
Бурдиссо: «Де Росси Аргентинага «Бока»да ўйнаш учун келган, бу унинг истаги эди»
Чоршанба, 30 Октябр
1126

«Бока Хуниорс» клуби спорт директори Николас Бурдиссо жамоа яримҳимоячиси Даниэле де Росси ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Даниэле Аргентинага «Бока»да ўйнаш учун келган, бу унинг хоҳиши эди. У ҳозирда жароҳат туфайли ўйнай олмаяпти, аммо унинг клубга содиқлигига гап бўлиши мумкин эмас. 

У қисқа вақт ичида майдонга қайтади”, – деб Бурдиссонинг сўзларини келтиради Football Italia.

Маълумот учун, 36 ёшли италиялик футболчи шу йилнинг июль ойида «Бока Хуниорс»га ўтганди, аммо жароҳат туфайли атиги 5та ўйинда майдонга тушди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз