Узбек O'zbek
«Боруссия» М футболчисига Англия грандлари қизиқмоқда
Чоршанба, 30 Октябр
1904

Мёнхенгладбахнинг «Боруссия» клуби яримҳимоячиси Денис Закария фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин, деб хабар беради Sky in Germany.

Манбанинг хабарига кўра, «Ливерпуль», «Арсенал» ва «Манчестер Юнайтед» 22 ёшли футболчига қизиқиш билдирмоқда.

Шунингдек, футболчини «Бавария» ва «Боруссия» Дортмунд клублари ҳам кузатмоқда. Ўтган йил ёзида дортмундликлар футболчи учун 30 млн евро таклиф қилган эди, аммо Мёнхенгладбах жамоаси таклифни рад этганди.

Хабар қилинишича, швейцарияликнинг трансфер нархи 50 млн еврони ташкил қилиши мумкин.

Закария 2017 йилдан бери «Боруссия»да ўйнаб келади. У бу мавсумда Бундеслигада 9та ўйин ўтказди ва 2та гол урди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз