Узбек O'zbek
«Бавария» дарвозасига Германия Кубогида 47 йилда илк бор автогол урилди
Чоршанба, 30 Октябр
1192

«Бавария» Германия Кубогининг 1/16 финалида «Боҳум»ни мағлуб этди (2:1).

Ушбу баҳсда «Бавария» футболчиси Альфонсо Дэвис ўз дарвозасига тўп киритиб қўйди. 

Шу тариқа Германия  Кубогида 47 йил ичида илк бор «Бавария» футболчиси автогол соҳибига айланди. Сўнгги бор бундай ҳолат 1972 йилги кубок баҳсида содир бўлганди. Ўшанда мюнхенликлар аъзоси Ханс-Георг Шварценбек  ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйганди.     
 
18 ёшли Дэвис «Бавария» таркибига 2019 йил бошида келиб қўшилган. У ушбу мавсумда Бундеслигада 3та ўйин ўтказиб, 1та голга ҳаммуаллифлик қилди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз