Узбек O'zbek
«Сочи» билан ўйнаганлар алоҳида шуғулланган «Ростов» машғулотидан фотогалерея
Сешанба, 29 Октябр
1915

Россия кубоги чорак финалидан ўрин олган «Спартак»га қарши ўйинга тайёрланаётган «Ростов» 28 октябрь куни навбатдаги машғулотини ўтказди. РПЛ 14-тури доирасидаги «Сочи»га қарши ўйиндан сўнг футболчиларга бир кун дам берилганди. Кубок ўйинидан олдин таркибда ўзгаришлар бўлишини истисно қилмаган Карпин «Спартак» билан ўйин олдидан машғулотларда ҳам бунга ишора қилгандек бўлди.

«Сочи»га қарши тўлиқ ўйнаган футболчилар, жумладан Элдор Шомуродов алоҳида шуғулланишди. Уларга енгилроқ юкламалар берилди ва қолган футболчилар икки жамоага бўлиниб ўйнашди. Машғулотларда жароҳатидан тикланган Бьорн Сигурдарсон айниқса фаол бўлди. Янги йилдан сўнг ўйинларда қатнашишни бошлайдиган Павел Мамаев ҳам машғулот давомида ажралиб турди.

Қуйида «Ростов»нинг машғулотидан фотогалереяни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз