Узбек O'zbek
Шомуродов: «Жамоадошларим шарофати билан 10та гол урдим»
Сешанба, 29 Октябр
3947

«Ростов»нинг ўзбекистонлик ҳужумчиси Элдор Шомуродов кўп гол ураётганида жамоадошларининг хизмати катта эканлиги ҳақида гапирди.

«Жамоада юқори даражадаги футболчилар бўлса, кўпроқ вазиятлар юзага келади ва ҳужумчига гол уриш осонроқ бўлади. Жамоадошларимнинг шарофати билан 10та гол урдим. 

Мен кўп интервьюларимда Европанинг кучли бешлик чемпионатларида ўйнашни орзу қилишим ҳақида айтдим. Мен бунга интиламан. Ҳозир Ростовда ҳаммаси яхши. Кўпчилик қишда кетишим мумкинлигини айтди. Орзу бор, аммо биз буни клублар билан муҳокама қиламиз. Ҳозир «Ростов»да ўзимни яхши ҳис қиляпман», – дейди Шомуродов «Россия футболи» кўрсатувида.

Ушбу мавсумда 24 ёшли Шомуродов Россия Премьер-лигасида 14та ўйинда майдонга тушиб, 10та гол урди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз