Узбек O'zbek
«Бешиктош» Кариусни январда «Ливерпуль»га қайтармоқчи 
Сешанба, 29 Октябр
2990

«Бешиктош» дарвозабони Лорис Кариус қишки трансфер ойнасида «Ливерпуль»га қайтиши мумкин, деб хабар бермоқда Туркиянинг Takvim нашри.

Манбанинг хабарига кўра, «Бешиктош» раҳбарияти Кариуснинг доимий хатоларидан сабри тугаган ва ижара шартномасини январь ойида бекор қилмоқчи.

Шунингдек, «Бешиктош» аллақачон янги дарвозабон излашни бошлагани маълум бўлди. Клуб «Мальорка» посбони Фабрига қизиқмоқда.

Кариус «Бешиктош» сафида барча мусобақалар доирасида 38та ўйинда майдонга тушиб, 49та гол ўтказиб юборган. Клуб Туркия чемпионатида 8-ўринни эгаллаб турибди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз