Узбек O'zbek
«Олтин тўп»ни ким олиши ҳақидаги хабар пайдо бўлди
Душанба, 28 Октябр
30045

Италиянинг Corriere dello Sport нашри хабарига кўра, France Football журнали 2019 йилги «Олтин тўп»ни «Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналдуга топширади.

France Football нашри вакиллари Туринга бориб, португалиялик футболчи ва клуб директори Фабио Паратичи билан учрашган. Катта эҳтимол билан унда Роналдунинг «Олтин тўп»ни олиши ва тақдирлаш маросимига бориши муҳокама қилинган.

Эслатиб ўтамиз, октябрь ойида France Football «Олтин тўп» учун номзод бўлган 30 нафар футболчи рўйхатини эълон қилган эди. Совринни топшириш маросими 2 декабрь куни Парижда ўтказилади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз