Узбек O'zbek
Кейн ҳамон «Барселона» нишонида
Душанба, 28 Октябр
2977

«Тоттенҳэм» ҳужумчиси Ҳарри Кейн «Барселона»га ўтиши мумкин.

Mundo Deportivo хабарига кўра, Каталония клуби ёши улғайиб бораётган ҳужумчи Луис Суаресга ўринбосар изламоқда. 

«Барселона» клубининг тузган номзодлар рўйхатида Кейндан ташқари Маркус Рэшфорд («Манчестер Юнайтед»), Килиан Мбаппе («ПСЖ») ва Лаутаро Мартинес («Интер») ҳам бор.

Каталонияликлар бу номзодлардан бирини қўлга киритиш учун 100-200 млн евро маблағ сарфлашига тўғри келади.

Бу мавсумда Кейн «Тоттенҳэм» таркибида барча мусобақаларда 13та ўйинда майдонга тушиб, 10та гол урган ва 1та голга ҳаммуаллифлик қилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз