Узбек O'zbek
Икарди: «Бу «ПСЖ» – мен ўйнаган жамоалар ичида энг яхшиси»
Душанба, 28 Октябр
1849

«ПСЖ» ҳужумчиси Мауро Икарди Франция чемпионатининг 11-туридан ўрин олган «Марсель»га қарши ўйин (4:0) ҳақида гапирди. Футболчи ушбу ўйинда дублга эришди.

«Мен гол уриб, жамоанинг ғалабасига ҳисса қўшганимдан хурсандман. Мен аввал ҳам буюк чемпионлар билан ўйнаганман, аммо ҳозирги «ПСЖ» – мен ўйнаган энг яхши жамоа. Мен ўзимни жуда яхши ҳис қиляпман ва бундан кейин ҳам голлар уришга тайёрман», – деб Икардининг сўзларини келтиради Football Italia.

Икарди «ПСЖ» сафига ёзда «Интер»дан ижара асосида ўтган. 26 ёшли аргентиналик ҳужумчи жорий мавсумда Лига 1да 4та ўйин ўтказиб, 4та гол урди ва 1та голга ҳаммуаллифлик қилди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз