Узбек O'zbek
Ерёменко қаҳрамон бўлган «Ростов» — «Сочи» ўйинидан фотогалерея
Якшанба, 27 Октябр
2203

Россия чемпионати 14-туридан ўрин олган «Ростов» — «Сочи» ўйинида Элдор Шомуродов жамоадошлари 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Финляндиялик Роман Ерёменко ўйинда дубль қайд этди ва жамоасига муҳим ғалабани келтирди.

Бу ғалаба «Ростов» учун жуда муҳим эди, чунки Карпин шогирдлари олдинги турда «Зенит»дан 6 та гол ўтказиб юбориб руҳий тушкун ҳолатга тушиб қолишганди. Мураббий ҳам «Сочи» билан ўйиндан сўнг шунга урғу берди: «Олдинги ўйиндаги мағлубиятдан сўнг вақтида ерга тушдик ва энди бу хатони такрорламаслигимиз керак. Руҳий қийин ҳолатга тушиб қолганимиз сабаб ҳар қанақасига бўлса ҳам ғалаба қозонишимиз зарур эди».

Элдор Шомуродов ўйинда гол урмаган бўлса-да, ёмон ҳаракат қилмади. Унинг ҳимоячиларни чалғитиши шерикларига бўш зоналар очиб берди. Ростовда бўлиб турган Kun.uz мухбирлари ўйинни стадионда кузатишди. Қуйида «Ростов» — «Сочи» ўйинидан тайёрланган фотогалереяни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз