Узбек O'zbek
«Ювентус» Мбаппе трансфери учун 380 миллион евро ажратиши мумкин
Шанба, 26 Октябр
4254

«Ювентус» раҳбарияти «Пари Сен-Жермен» ҳужумчиси Килиан Мбаппе трансфери устида ишламоқда.

Tuttosport хабарига кўра, туринликлар ёш футболчининг трансфери учун 380 миллион евро ажратиши мумкин. «Ювентус» бу қийматнинг Мбаппе трансфери ва 5 йиллик маоши учун етарли бўлишига умид қилмоқда.

Мбаппе «ПСЖ» клубига 2018 йилда «Монако»дан ўтган эди. 20 ёшли футболчининг шартномаси 2022 йил ёзига қадар мўлжалланган.

Бу мавсумда футболчи барча мусобақаларда 8та ўйинда майдонга тушиб, 6та гол урган ва 4та голга ҳаммуаллифлик қилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз