Узбек O'zbek
Яҳё Туре Хитойдаги илк мавсумида муваффақият қозонди
Шанба, 26 Октябр
3274

Кот Д’Ивуарлик яримҳимоячи Яҳё Туре Хитойнинг «Циндао Хуанхай» клуби билан Суперлига йўлланмасини қўлга киритди.

36 ёшли футболчи ёзда хитойликлар билан шартнома имзолаганди. Унинг жамоаси иккинчи дивизионда муваффақиятли иштирок этиб, мусобақа якунланишига 1 тур қолганида ўз мақсадига эришди.

Маълумот ўрнида, Яҳё Туре фаолияти давомида «АСЕК Мимозас», «Беверен», «Металлург Донецк», «Монако», «Барселона» ва «Манчестер Сити» клубларида ўйнаган. Англия, Испания ва Греция чемпионатлари ғолиби бўлган. 

Кот-д'Ивуар миллий жамоаси таркибида 102та ўйинда майдонга тушиб, 19та гол урган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз