Узбек O'zbek
«Универсал» спорт саройида Pepsi расмий ҳомийлиги остида бокс бўйича чемпионат бўлиб ўтмоқда
Шанба, 26 Октябр
550

23 октябрдан 29 октябрга қадар Тошкентдаги «Универсал» спорт саройида турли вазн тоифаларидаги икки юздан ортиқ чарм қўлқоп усталари иштирокида бокс бўйича чемпионат бўлиб ўтмоқда.

Спорт ва ишқибозларни нима бирлаштиради? Фанатларни ўз кумирларига яқинлаштирувчи восита нима? Албатта ғалабага бўлган ишонч! Pepsi бренди ўн йиллардирки дунё бўйлаб спортни қўллаб-қувватлаш билан биргаликда ишқибозларни ўз юлдузлари билан боғлаб келмоқда.

Pepsi бренди Ўзбекистонда спорт тарғиботи ва ривожланишини кучайтириш мақсадида Бокс Федерациясининг расмий ҳамкори бўлишга қарор қилди.

Мусобақалар Таэквондо WTF ассоциациясига тегишли "Универсал" спорт саройида бўлиб ўтади. Кундузги жанглар соат 14:00дан, кечкилари 17:30дан бошланади.

Дунёни мафтун этган бу спорт турининг ҳақиқий ишқибозларини ҳақиқий курашлардан завқланишга таклиф қиламиз!

Реклама ҳуқуқи асосида

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз