Узбек O'zbek
«Ростов» — «Сочи» ўйинига 30 мингдан кўпроқ мухлис тушиши кутилмоқда
Шанба, 26 Октябр
1105

Бугун Россия чемпионати 14-туридан ўрин олган «Ростов» — «Сочи» ўйинида стадионга қанча мухлис келиши кутилаётгани аниқ бўлди. «Ростов» клуби вакилларининг айтишича, ҳозиргача 30 минг дона чипта сотилган ва бугунги ўйинга 35 минг атрофида мухлис тушиши кутилмоқда.

«Ростов» уй учрашувларини ўтказадиган «Ростов Арена» стадиони 43 миндан кўпроқ мухлисни ўз бағрига сиғдира олади. Жорий мавсумда «Ростов»нинг «Рубин» ва «Спартак»га қарши ўйинларида ҳам 35 мингдан кўпроқ мухлис тушган.

РПЛ жорий мавсумидаги энг кўп мухлис кирган ўйинда ҳам «Ростов» қатнашган. 13-тур доирасидаги «Зенит» — «Ростов» ўйинига 58 минг 639 мухлис тушган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз