Узбек O'zbek
Осиё Чемпионлар Лигаси иштирокчилари сони оширилади
Шанба, 26 Октябр
3866

Осиё Футбол Конфедерацияси ижроқўми клублар ўртасидаги нуфузли мусобақа – Чемпионлар Лигаси иштирокчилари сонини ошириш ҳақидаги қарорни қабул қилди.

2021 йилги мавсумдан бошлаб, ОЧЛ гуруҳ босқичида ҳозиргидек 32та клуб эмас, балки 40та клуб иштирок этади. Улар 4та иштирокчидан иборат 10та гуруҳга ажратилади, яъни Шарқий ва Ғарбий минтақалар қўшимча 1та гуруҳга эга бўладилар. 

Қайд қилиш жоизки, гуруҳ босқичи иштирокчилари сонининг ошиши ОФК рейтингида дастлабки 6та ўринни эгаллаб турган мамлакатлар – Қатар, Саудия Арабистони, Эрон, Ўзбекистон, Ироқ ва БАА квотасини ўзгартирмайди. Демак, мамлакатимиз 1+1 (гуруҳ босқичида 1та клуб + саралаш босқичида 1та клуб) квотасини 2021 ва 2022 йилги мавсумлар учун сақлаб қолади.  

Янги квоталар рейтингнинг ўрта қисмидан жой олган мамлакатларга берилади. Уларнинг номи кейинчалик маълум қилинади.

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз