Узбек O'zbek
ОАВ: ЦСКА банкротлик остонасида турибди
Шанба, 26 Октябр
5536

«ЭкСпорт» телеграм канали хабарига кўра, Москванинг ЦСКА клуби молиявий аҳволи оғир.

«СПАРК маълумотлар базасига таянадиган бўлсак, ЦСКА клуби юқори молиявий хавф хатар индексига эга бўлиб турибди. Бу индекс 1 – 99 шкаласи орқали баҳоланади. Кўрсаткич қанчалик юқори бўлса, компаниянинг тўлов қобилиятини йўқотиш эҳтимоли шунчалик катта бўлади. Айни пайтда ЦСКА клубининг кўрсаткичи 90 пунктга тенг. Демак, клуб банкротлик остонасида турибди», - дейилади баёнотда.

ЦСКА Россиянинг 6 карра чемпиони, мамлакат Кубогининг 7 карра соҳибидир. Бундан ташқари клуб 2005 йилда УЕФА Кубогини қўлга киритган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз