Узбек O'zbek
Месси: «Ҳеч нарсани ўзгартиришни хоҳламайман, ютуқларимни Худо берган»
Шанба, 26 Октябр
3839

«Барселона» ҳамда Аргентина миллий жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси фаолиятида ҳеч нимани ўзгартиришни хоҳламаслигини айтди.

«Жаҳон чемпиони бўлишни жуда хоҳлайман, аммо бу учун фаолиятимда ниманидир ўзгартиришни таклиф қилишса, рози бўлмасдим. Менга барча ютуқларимни Худо берган. Яна нима сўрашим мумкин? Шундоғам орзу қилганимдан кўпроқ нарсага эришдим»,— деб Мессининг сўзларини келтирмоқда Marca.

Месси Аргентина миллий жамоаси сафида ҳеч қандай ютуқни қўлга киритмаган. У Аргентина ёшлар жамоаси билан кичик мундиалда ва олимпия жамоаси билан Олимпиадада ғолиб бўлган. Асосий жамоа билан 2014 йил ЖЧ финалида Германияга мағлуб бўлганди.

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз