Узбек O'zbek
Роналду билан бирга ўйнаб, Месси зўрроқлигини айтган 8 юлдуз
Жума, 25 Октябр
45657

«Манчестер Юнайтед» афсонаси, бир пайтлар Криштиану Роналду билан бирга тўп сурган Райан Гиггздан Роналду ва Мессидан бирини танлашни сўрашганда у аргентиналик ҳужумчини танлади.

«Месси ёки Криштиану? Шубҳасиз. Месси. Улардан бирини танлаш қийин, зеро мен Криш билан бир жамоада ўйнаганман, унинг ўсишига гувоҳ бўлганман. Аммо Месси – ҳақиқий даҳо, бундай футболчиларни умрингда бир марта учратасан. Мен Криштиануни танлашни истардим, лекин бу ерда солиштириш ҳам ноўрин» – деди Уэльс терма жамоасини бошқараётган Гиггз. 

Гиггз Роналду билан ўйнаб, лекин Мессини кучлироқ деб эътироф этган бирничи футболчи эмас, «Реал» ёки «Манчестер Юнайтед» юлдузлари ичида бундай юлдузлар кўп учрайди. Championat.com мана шундай футболчилар руйхатини келтирди.

ГУТИ (Роналду билан «Реал»да 2009/10 йилги мавсумида бирга тўп сурган)

Клуб тизимида 25 йилини ўтказган «Реал» тарбияланувчиси 2013 йиллардаёқ Мессини кучлироқ эканини айтганди. «Менга бу оғир, лекин иккиси орасида Мессини танлайман» – деганди испаниялик ярим ҳимоячи. Бир неча йил ўтиб, у ҳали ҳам фикри ўзгармаганини таъкидлади. Тўғри, у мулоҳазаларига бироз тузатиш киритди: «Мен Мессини Роналдудан кучлироқ эканини айтгандим. Аслини олганда, мен иккисини ҳам танлаган бўларди. Месси истеъдодлироқ, лекин Роналду ўз меҳнати орқали шу чўққига чиқди. У – ҳақиқий бомбардир. Месси даврида беш марта «Олтин тўп» соҳиби бўлиш бу жуда катта натижадир».

УЭЙН РУНИ (Роналду билан «МЮ»да 2004-2009 йилларда тўп сурган)

«Месси! Балки улар футбол тарихидаги энг буюк жуфтликдир, лекин менинг назаримда Месси мукаммалроқ» – деганди у 2018 йилдаги ток-шоулардан бирида. Орадан икки ой ўтган у бу мавзуда яна ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Криштиану вингерликдан ҳужумчиликкача бўлган узоқ йўлни босиб ўтди. У бир икки тегиниш билан вазиятларни ҳал қила олади. Лекин Месси умуман имконсиз ишларни амалга оширади. Мана, у тўп билан майдон марказида хотиржам юрибди, лекин орадан ҳеч қанча ўтмай, гол ураётган бўлади. Месси майдонда ҳамма нарсани қила олади, шунинг учун у яхшироқ».

РУУД ВАН НИСТЕЛРОЙ (2003-2006 йилларда «МЮ»да, 2019/10 йилги мавсумда «Реал»да Роналду билан бирга тўп сурган)

Яқинда кўпгина оммавий ахборот воситаларида Рууд томонидан Каталониянинг Sport нашрига айтган мана бу фикрлари чиқди - «Месси зўрроқ, чунки у бир пайтнинг ўзида Мбаппе, Фигу, Зиданнинг барча хислатлари жамланмасидир».

Аммо нидерландиялик ҳужумчи бу сўзларни айтмаганини билдирди. Аммо бир йил олдин шунга яқин фикр айнан Рууд томонидан тилга олинганди.

«Месси – футболда беқиёсдир. Ўйлашимча... бу баҳслидир, лекин менимча, у футбол тарихидаги энг яхши ўйинчидир», - деганди Рууд ван Нистелрой 2018 йилда телеканалдаги эфирлардан бирида.

РАУЛ (Криштиану билан 2009/10 йилги мавсумда «Реал»да ўйнаган.

«Реал» афсонаси 2015 йилда АҚШда тўп суриб юрган пайтдаги интервьюлардан бирида шундай деганди: «Мен Зидан, Роналдо, Фигу, Криштиану каби юлдузлар билан бирга тўп суриш бахтига муваффақ бўлганман. Аммо Месси улардан тамомила фарқ қилади. У ўзига хос. У ҳатто имконсиз ишларни ҳам, кўп куч сарфламай, осонлик билан амалга ошира олади».

РОЙ КИН (Роналду билан «МЮ»да 2003-2006 йилларда ўйнаган)

2015 йилда Рой Кин шундай деганди: «Ёшлигимда менинг кумирим Марадона бўлганди. Шунингдек, Криштиануга ҳам тан бераман, бугунги кунда у жуда зўр ўйин кўрсатяпти. Аммо Месси мен кўрганларим ичида энг яхшиси. Бировни мақташим қийин, лекин Месси бунга ҳақли. Баъзида унинг ўйинида бирор камчиликлар топишга уринаман, лекин тополмайман. У – мукаммал».

Тўғри, икки йил ўтиб у Мессини қаттиқ танқид қилганда, шуни қўшимча қилганди – «сўнгги олти ойда Криштиануни Мессидан яхшироқ деган бўлардим».

ПОЛ СКОУЛЗ (2003-2009 йилларда Роналду билан «МЮ»да бирга тўп сурган)

«Менинг фаолиятим Кантона, Зидан, Хави, Пирло, Криштиану каби буюк футболчилар даврига тўғри келди. Улар ичида, шубҳасиз энг буюги – Лео Месси. Гап унинг голларида эмас. Икки, уч ёки тўрт ўйинда ажойиб ўйин кўрсата оладиган футболчилар кўп. Аммо Месси шу ишни ҳар ҳафта ва бир неча йилдан бери қилиб келяпти», – деганди Пол Скоулз «Барселона» 2015 йилда Чемпионлар Лигасини ютганда, ушбу мавзуга бағишланган мақоласида.

ДИМИТАР БЕРБАТОВ (Криштиану билан 2008/09 йилларда «МЮ»да жамоадош бўлган)

«Месси шубҳасиз, энг зўр, жин урсин. Криштиану – супер, лекин Лео менга кўпроқ ёқади. У ҳаммасини кўриб туради. Ҳам гол уради, ҳам вазият яратади. Мукаммал футболчи, балки, футбол тарихида энг зўри».

Бонус: ЖОЗЕ МОУРИНЬО (2010-13 йилларда «Реал»да Криштиануга устозлик қилган)

Моуриньо кўп марта бу саволга аниқ жавоб беришдан қочган. Роналду билан бир жамоада эканида эса, кўп марта унинг хислатларини алқаган. Лекин 2016 йилда кўпчилик кутмаган фикрни айтди:

«Футбол тарихидаги энг яхши футболчи? Уч кишини айтишим мумкин – Пеле, Марадона ва Месси».

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз