Узбек O'zbek
Перес «Реал» директорларини Мбаппени сотиб олишга ундади
Жума, 25 Октябр
16274

«Реал» президенти Флорентино Перес «ПСЖ» ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 3-тури доирасида «Брюгге»га қарши кечган ўйиндаги (5:0) ҳаракатларидан катта таассурот олган. Бу ўйинда француз ҳужумчиси ҳет-трик қайд этганди.

Daily Mail нашри маълумотига кўра, Перес ўйин вақтида мадридликлар клуби директорлари кенгашига шундай хабар жўнатган: «Мбаппенинг ўйинини кўряпсизларми? Иккинчи бўлимда у «Брюгге» дарвозасига, бизни «Сантьяго Бернабеу»да кишанлаб қўйган жамоага уча гол урди. Бу футболчини таркибга қўшиб олиш клубга оёққа туришда ёрдам беради ва камида 10 йил давомида жамоани юқорида ушлаб туради».

Мбаппе «ПСЖ»га 2017 йил «Монако»дан кейинги йил 180 миллион евро эвазига кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага берилганди. Бу футбол тарихидаги иккинчи энг йирик трансфер бўлди. Ундан қимматроқ футболчи унинг жамоадоши Неймардир, «ПСЖ» бразилиялик футболчини 2017 йил ёзида «Барселона»дан 222 миллион еврога сотиб олган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз