Узбек O'zbek
Моуриньо «Реал»нинг қарорини кутмоқда
Жума, 25 Октябр
6992

«Реал»нинг собиқ бош мураббийи Жозе Моуриньо мадридликлар клубига қайтиши мумкин. As нашри хабарига кўра, 56 ёшли португалиялик ўзининг клубдаги ёрдамчиси ким бўлишини ҳам белгилаб олган ва у билан учрашув ўтказган.

Хабарларга кўра, португалиялик мураббий штабидан «Реал»нинг собиқ футболчиси Хаби Алонсо ҳам ўрин олади. Айни вақтда Алонсо «Реал Сосьедад»нинг иккинчи жамоасини шуғуллантирмоқда, унгача эса «Реал»нинг ўсмирлар жамоасида ишлаганди.

Моуриньо ҳозирча  «Реал»нинг қарорини кутмоқда, у мадридликлар Зинедин Зиданга ишонч билдирмаётганини сезиб турибди.

Бундан аввалроқ, мадридликлар клуби футболчилари Моуриньонинг клубга қайтишига қаршилиги ҳақида хабарлар тарқалганди.

Эслатиб ўтамиз, Моуриньо 2010 йилдан 2013 йилгача Мадрид клубини бошқарган.

Испания чемпионатининг сўнгги ўйинида «Реал» «Мальорка»га ютқазди (0:1). Жамоа айни вақтда, 9 ўйиндан 18 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз